Трамп Путин билан қачон учрашади
ASTANA. Kazinform – АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан май ойи ўрталарида ўзининг Саудия Арабистони, Қатар ва БААга ташрифидан сўнг учрашиши мумкинлигини айтди, деб хабар берди BBC.

CNN мухбирларининг “Путин билан Саудия Арабистонида учрашасизми?” деган саволига:
“Балки, лекин ундай бўлмаслиги ҳам мумкин. Ўйлайманки, биз у билан тез орада учрашамиз”, – деди Трамп журналистларга берган интервьюсида.
Аввалроқ Оқ уй матбуот котиби Каролин Ливитт АҚШ президенти Дональд Трамп 2025 йил 13-16 май кунлари Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) ташриф буюришини маълум қилганди.
Трампнинг Форс кўрфази мамлакатларига сафари 13-16 май кунларига мўлжалланган ва у президентликка келганидан кейин иккинчи хорижий сафаридир.
Шу дам олиш кунлари Трамп Римда Папанинг дафн маросимида иштирок этади.