Трамп Қатарда қандай келишувларга эришди

ASTANA. Kazinform – Қўшма баёнот давомида Қатар амири Тамим ибн Ҳамад Ол Сони ўтказилган музокараларни мазмунли деб атади ва томонлар кўплаб масалалар, жумладан Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилишга муваффақ бўлганини таъкидлади, деб хабар беради BBC.

Трамп Үндістан мен Пәкістандағы қақтығысты шешуге көмектесуге дайын екенін мәлімдеді
Фото: Anadolu Ajansı

Амир Қатар ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилишига умид билдирди.

Дональд Трамп эса ўз навбатида “бу икки соатча вақт жуда қизиқ ўтди” ва суҳбатдошлар “бутун дунё, жумладан Россия, Украина ва Эронни муҳокама қилганини” маълум қилди.

Трампнинг Қатар расмийлари билан учрашуви унинг сешанба куни Саудия Арабистонида бир ярим кунлик сафари билан солиштирганда анча қисқа бўлди.

Дональд Трампнинг Яқин Шарққа сафаридаги биринчи кунида АҚШ ва Саудия Арабистони мудофаа соҳасида 142 миллиард долларлик келишувни имзолади. АҚШ ва Қатар ўртасида имзоланган ҳужжатлар орасида мудофаа соҳасида ўзаро тушуниш меморандуми ҳамда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликка оид декларация мавжуд.

Шунингдек, АҚШ томони Qatar Airways учун умумий қиймати 200 миллиард доллардан ортиқ бўлган 160 та Boeing самолёти ва учувчисиз бошқариладиган MQ-9B дронлари учун “рекорд” буюртма берилганини маълум қилди.

Ҳужжатлар имзолаш маросимида АҚШ Мудофаа вазири Пит Хегсет, Молия вазири Скотт Бессент, Савдо вазири Говард Лютник ҳамда Оқ уйнинг матбуот котибаси Каролин Левитт ҳам иштирок этди.

Оқ уй Қатарда ўтказилган музокаралар якунлари бўйича эълон қилган матбуот хабарномасида қайд этилишича, имзоланган келишувлар икки давлат ўртасидаги иқтисодий алмашинув ҳажми камида 1,2 триллион долларга тенг бўлади, битимлар умумий қиймати эса 243 миллиард доллардан ошиб кетган.

Сўнгги хабарлар