Трамп Канада импортига 35 фоизлик бож солиғи жорий этилишини эълон қилди

ASTANA. Kazinform – Дональд Трамп АҚШ келаси ойдан бошлаб Канададан келадиган барча импорт товарларига 35 фоизлик бож солиғи жорий этилишини маълум қилди. Бу қарор АҚШнинг асосий савдо ҳамкори билан муносабатларидаги кескинликни янада кучайтирди, деб хабар бермоқда NBC News.

Трамп сауда тарифтерінің күшіне ену мерзімін ұзартты
Фото: Anadolu

“Канада АҚШ билан ҳамкорлик қилиш ўрнига, ўз тарифлари билан жавоб қайтарди. 2025 йил 1 августдан бошлаб, АҚШга олиб кириладиган канадалик товарларга мавжуд соҳавий тарифлардан ташқари 35 фоизлик бож жорий этамиз”, – деб ёзди Дональд Трамп Truth Socialда.

Канада ўтган йили 410 миллиард доллардан зиёд товар импорт қилган АҚШнинг энг йирик савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Бироқ икки давлат ўртасидаги савдо муносабатлари март ойида Бош вазир Марк Карни лавозимга киришганидан сўнг таранглашди.

Канада айрим турдаги пўлат импортларига белгиланган квотадан ошган тақдирда 50 фоизлик қўшимча тўлов жорий этди. Молия вазири бу чоралар мамлакатнинг ўз саноатини «АҚШнинг ноҳақ тарифларидан» ҳимоя қилиш учун кўрилганини маълум қилди.

Трамп рақамли хизматлар солиғини АҚШ ва унинг технологик гигантларига «ҳужум» деб баҳолади. Ушбу солиқ Канада интернет фойдаланувчиларидан йилига 15 миллион доллардан ортиқ даромад оладиган ҳар қандай технологик компанияга тегишли бўлиши керак эди. АҚШдаги йирик технологик компаниялар манфаатларини ҳимоя қилувчи лобби гуруҳи мазкур солиқ уларни 30 июнь кунига қадар 3 миллиард доллар тўлашга мажбур қилиши мумкинлигини айтди.

“Агар Канада мен билан фентанил оқимини тўхтатиш бўйича ҳамкорлик қилса, биз бу хатга ўзгартиш киритишни кўриб чиқишимиз мумкин”, — деб ёзди Трамп ўз мурожаатининг охирида.

Сўнгги хабарлар