10:20, 21 Сентябрь 2025 | GMT +5
Трамп 20 та давлатнинг раҳбарлари билан учрашишни режалаштирмоқда
ASTANА. Кazinform — АҚШ президенти Дональд Трамп БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасида 20 та давлатнинг раҳбарлари билан учрашишни режалаштираётганини маълум қилди, дея хабар беради Report.

Бу ҳақда Америка етакчиси Оқ уйда журналистлар саволларига жавоб бериш чоғида маълум қилди.
— Кўплаб раҳбарлар билан учрашаман, йигирмага яқин. Ҳамма учрашмоқчи, айримлари билан учрашамиз, — деди у.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-сессиясининг асосий тадбирлари 23-27 ва 29 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган умумий сиёсий дебатлар бўлиши кутилмоқда. Унда жами 195 делегация вакиллари сўзга чиқиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, БМТ ислоҳоти бўйича Қозоғистон қандай ечим таклиф қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.