10:00, 28 Январь 2026 | GMT +5
Тожикистонда зилзила содир бўлди
ASTANА. Kazinform – Ер ости силкинишлари 28 январь куни Астана вақти билан соат 4:32 да (Гринвич вақти билан 27 январь куни соат 23:32) Тожикистон ҳудудида қайд этилди, деб хабар беради Қозоғистон Миллий маълумотлар маркази.
ҚР МЯМ Геофизик тадқиқотлар институти Маълумотлар марказининг тезкор маълумотига кўра, зилзила эпицентри 38.31 даража шимолий кенглик ва 73.82 даража шарқий узунликда жойлашган.
Магнитудаси - mpv=4.2.
Энергетик синфи - K=11.6.
Чуқурлиги - h=184 километр.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Камчатка ўлкасида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.