Тожикистонда Рамазон ойида озиқ-овқат нархларини назорат қилиш жорий этилди

ASTANA. Kazinform - Тожикистон пойтахтида Рамазон ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини назорат қилиш учун гуруҳ тузилди. Бу ҳақда Душанбе шаҳри бўйича ИИВ бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Таджикистан ввел контроль за ценами на продовольствие в месяц Рамазан
Фото: Ховар

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари тадбиркорларни маҳсулотлар нархларининг асоссиз ошишига йўл қўймасликка чақириб, Рамазон ойи меҳр-шафқат ойи ва хайрли ишлар қилиш вақти эканлигини эслатдилар. 

“Афсуски, бунинг ўрнига, моддий манфаатларни кўзлаб, баъзи виждонсиз шахслар аҳолининг ортиб бораётган талаб ва эҳтиёжидан фойдаланиб, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини асоссиз равишда оширяптилар. Шунга ўхшаш ҳаракатлар нафақат жамиятнинг ахлоқий меъёрларига, балки маънавий ва ахлоқий қадриятларга ҳам зиддир”, — деб хабар беради пойтахт ИИВ бошқармаси.

Шу муносабат билан, пойтахт полицияси ходимлари бошқа ваколатли тузилмалар билан ҳамкорликда зарур товарлар нархларини назорат қилиш ва тартибга солишга қаратилган мақсадли текширувлар ва тушунтириш ишларини олиб боряптилар.

Вазирлик қоидабузарларга нисбатан қонунга мувофиқ тегишли чоралар қўлланилиши ҳақида огоҳлантирди.

Сўнгги хабарлар