Тожикистонда кучли ёмғир қурбонлари сони 17 кишига етди
Қутқарувчилар яна тўрт киши – уч аёл ва бир эркакнинг жасадини топди, ҳалок бўлганларнинг шахси ҳозирча аниқланмаган.
Бундан ташқари, Хатлон вилоятида олиб борилган қутқарув ишлари давомида сел оқибатида 100 бош чорва нобуд бўлгани маълум бўлди.
Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, бир қанча ҳудудларда йўллар тўсилган, уйлар ва бинолар сув остида қолган, ўнлаб автомобиллар сел оқимидан зарар кўрган.
Қўмитанинг аниқлик киритишича, табиий офатдан жабр кўрган барча ҳудудларда фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда.
Тожикистонда 27 август, якшанба куни содир бўлган кучли ёмғир сув тошқини, сел ва тошларнинг қулашига сабаб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистонда кучли ёмғир 13 кишининг ҳаётига зомин бўлдигани ҳақида хабар берилган эди.