Тожикистон ва Европа Иттифоқи GSP+ имтиёзлар тизимига қўшилиш масаласини муҳокама қилди

Тожикистон Европа Иттифоқи имтиёзлар тизимининг (GSP+) бенефициар давлати сифатида қабул қилиниши мумкин. Бу ҳақда Люксембургда Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин ва Европа Иттифоқининг халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Ютта Урпилайнен ўртасида бўлиб ўтган учрашувда маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform агентлиги  Khovarга таяниб.

Тожикистон ва ЕИ
Фото: Тожикистон ТИВ

Томонлар икки томон ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни, жумладан, Тожикистон Республикасини Европа Иттифоқи имтиёзлар тизими (GSP+) ва Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг бенефициар-мамлакати сифатида қабул қилиш масаласини муҳокама қилдилар.

Минтақавий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш чоғида Сирожиддин Муҳриддин Тожикистоннинг гидроэнергетика салоҳияти, хомашё ва инсон ресурсларига тўхталиб, Европа Иттифоқининг Global Gateway ташаббусини амалга оширишда юқоридаги омилларни ҳисобга олишни сўради.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Европа Иттифоқининг умумий имтиёзлар тизимига қўшилса, республика тадбиркорлари ва ишлаб чиқарувчилари ўзлари ишлаб чиқарган 6 минг номдаги маҳсулотларни Европа Иттифоқи мамлакатларига бож тўламай экспорт қилишлари мумкин бўлади.

Умумий имтиёзлар тизими (GSP) – ривожланган давлатлар томонидан ривожланаётган мамлакатлардан экспорт қилинадиган товарларга уларнинг иқтисодий oсиши ва экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида қoлланиладиган имтиёзли божхона тарифлари тизими.

Сўнгги хабарлар