Тожикистон суғориш мавсумида Қозоғистонга 500 миллион куб метрга яқин сув жўнатган
ASTANA. Kazinform - Тожикистон “Дўстлик” давлатлараро канали орқали Қозоғистонга 488,6 миллион куб метр сув жўнатди, дея хабар беради Kazinform ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазирлигига таяниб.
Вазирлик маълумотларига кўра, 1 июндан буён Тожикистон “Дўстлик” давлатлараро канали орқали Қозоғистонга 488,6 миллион куб метр сув жўнатган. Бу ўтган йилга нисбатан 40 миллион куб метр, жорий йилда режалаштирилган ҳажмдан 45 миллион куб метр кўпдир.
«Яқинда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Тожикистонга давлат ташрифи билан борди. Икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди ва кун тартибида сув соҳасида ҳамкорлик мавзуси ҳам муҳим ўрин тутди. Тожикистон барча Марказий Осиё давлатлари каби мамлакатимиз учун муҳим ҳамкордир. Шу боис сув ресурсларини бошқариш ва уларни тежаш борасида ҳамкорликда ишлашга катта эътибор қаратмоқдамиз», – ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов.
Эслатиб ўтамиз, 1 апрелдан буён Ўзбекистон Қозоғистонга Сирдарё бўйлаб 4 миллиард куб метрдан ортиқ сув жўнатган бўлса, Шу-Талас сув комиссиясининг 33-йиғилишида эса Қирғизистондан Қозоғистонга Шу дарёси бўйлаб 180 миллион куб метр, Талас дарёси бўйлаб 380 миллион куб метр сув етказиб бериш бўйича келишувга эришилди.