Қирғизистон қозоғистонлик деҳқонларни ярим миллиард куб метр сув билан таъминлайди

Сув
Фото: Pexels

ASTANА. Кazinform — Бу йил суғориш мавсумида Қозоғистон Қирғизистондан 560 миллион куб метрдан ортиқ сув олади.

Бу йил суғориш мавсумида Қирғизистондан Шу дарёси орқали мамлакатга 180 миллион куб метр, Талас дарёси орқали 380 миллион куб метр сув келади.

Икки давлат вакилларидан иборат Шу-Талас сув хўжалиги комиссиясининг 33-йиғилишида ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов тегишли келишувга эришди.

Шунингдек, учрашув чоғида Шу ва Талас дарёларида сув хўжалиги объектларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича ишларнинг турлари ва ҳажми тўғрисида келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Қозоғистон ва Ўзбекистон сув хўжалиги идоралари давлатлараро “Дўстлик” канали орқали мамлакатга 922 миллион куб метр сув етказиб бериш бўйича шартнома тузган эди.

“Халқаро ҳамкорлик вазирлигимиз фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир. Суғориш мавсумига тайёргарлик жараёнида мамлакатимиз жанубидаги деҳқонларни зарур миқдорда сув билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, қўшни давлатлар билан муҳим музокаралар олиб борилди. Бугун Қирғизистон Сув хўжалиги вазирлиги раҳбарлигида июнь ойининг учинчи ўн кунлигидан бошлаб Шу ва Талас дарёлари орқали сув таъминотини ошириш бўйича келишувга эришилди. Айни пайтда қирғизистонлик ҳамкасбларимиз билан биргаликда сув таъминоти жадвалини ошириш бўйича тузатишлар киритилмоқда”, — деди Қозоғистон Республикаси Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов.

Сўнгги хабарлар