Тожикистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги билан табриклади

None
ASTANА. Кazinform – Қасим-Жомарт Тоқаевга Эмомали Раҳмондан Қозоғистон ва Тожикистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан табрик телеграммаси келди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Қозоғистон ва Тожикистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев номига Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг табрик телеграммаси келиб тушди.

«Тожикистон томони ушбу давр мобайнида икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш борасида эришилган натижаларни юқори баҳолайди. Шу билан бирга, давлатлараро муносабатларни тартибга солишнинг ишончли шартнома-ҳуқуқий базаси ва аниқ механизмлари шакллантирилди. Ана шу мустаҳкам пойдевор ва ўзаро ишонч ва ҳурмат, стратегик шериклик каби мустаҳкам тамойилларга асосланган ҳамкорлигимиз бугунги кунда барча йўналишларда жадал ривожланаётгани қувонарлидир. Ишонаманки, биз халқларимизнинг туб манфаатларига жавоб берадиган ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада юқори босқичга кўтаришга интиламиз», — дейилади телеграммада.

Эмомали Раҳмон Қасим-Жомарт Тоқаевга юксак масъулиятли давлат хизматида улкан муваффақиятлар, дўст Қозоғистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.


Сўнгги хабарлар
telegram