Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Астанага келди

ASTANA. Kazinform – Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Қозоғистон пойтахтига келди. Бу ҳақда ҚР Ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

Tajikistan
Фото: ҚР Ҳукумати матбуот хизмати

28 ноябрь куни Астана шаҳрида КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади.

В Астану прибыл президент Таджикистана Эмомали Рахмон
Фото: ҚР Ҳукумати матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон пойтахтига Россия президенти Владимир Путин, Беларусь президенти Александр Лукашенко ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров келгани ҳақида ёзган эдик.

Улар КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши йиғилишида иштирок этади.

Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий вазият, унинг КХШТга аъзо давлатлар хавфсизлигига таъсири юзасидан фикр алмашадилар, ҳамкорлик натижалари ва коллектив хавфсизлик тизимини янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар.

Бундан ташқари, 28 ноябрь куни Астана шаҳрида Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, Мудофаа вазирлари кенгаши ва КХШТ Хавфсизлик кенгашлари котиблари қўмитасининг қўшма мажлиси бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар