Александр Лукашенко КХШТ саммитида иштирок этиш учун Қозоғистонга келди
ASTANA. Kazinform - Беларусь Президенти Александр Лукашенко амалий ташриф билан Қозоғистонга келди, деб хабар беради Kazinform агентлиги БЕЛТА агентлигига таяниб.
28 ноябрь куни Астанада Беларусь давлати раҳбари КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши йиғилишида иштирок этади.
Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий вазият, унинг КХШТга аъзо давлатлар хавфсизлигига таъсири юзасидан фикр алмашадилар, ҳамкорлик натижалари ва коллектив хавфсизлик тизимини янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар.
Саммит якунлари бўйича томонлар бир қатор ҳужжатларни имзолашни режалаштирмоқда.
Бундан ташқари, 28 ноябрь куни Астана шаҳрида Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, Мудофаа вазирлари кенгаши ва КХШТ Хавфсизлик кенгашлари котиблари қўмитасининг қўшма мажлиси бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан Астанага келгани ҳақида хабар берган эдик.