Қирғизистон президенти Астанага етиб келди
ASTANА. Кazinform - Қирғизистон президенти Садир Жапаров Қозоғистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ҳукумати маълум қилди.
Қирғизистон давлати раҳбари 28 ноябрь куни Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши йиғилишида иштирок этади.
У ерда давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий вазият, унинг КХШТга аъзо давлатлар хавфсизлигига таъсири юзасидан фикр алмашадилар, ҳамкорлик натижалари ва коллектив хавфсизлик тизимини янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар.
Бундан ташқари, 28 ноябрь куни Астана шаҳрида Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, Мудофаа вазирлари кенгаши ва КХШТ Хавфсизлик кенгашлари котиблари қўмитасининг қўшма мажлиси бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада Владимир Путинни кутиб олган эди. Бундан ташқари, Беларусь президенти Александр Лукашенко Қозоғистонга амалий ташриф билан келгани маълум қилинди.