Тожикистон Хитой фуқаролари учун визасиз режим жорий этади

ASTANA. Kazinform – Бу ҳақда матбуот анжуманида Тожикистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Жамшед Жумахонзода маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Таджикистан планирует ввести безвизовый режим с Китаем
Фото: ASIA-Plus

Унинг таъкидлашича, бу масала ҳозирда кўриб чиқиляпти.

Мазкур қарор мамлакатда туризм саноатининг ривожланишига, шунингдек рекламавий ва ахборот ишларининг ортишига хизмат қилади.

"Тожикистон учун асосий туризм бозорлари – Араб давлатлари, Англия, Германия, Франция, Россия, Хитой ва Жанубий Корея; бу давлатларнинг фуқаролари дам олиш ва саёҳатга кенг қизиқиш билдиряптилар", - деди Жумахонзода. 

Аввал хабар берилганидек, 2025 йилда Тожикистонга 1,7 миллиондан ортиқ турист келган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан тахминан 25 фоизга кўп.

Тожикистонга борган қозоғистонлик туристлар сони 37 мингдан ошди.

Сўнгги хабарлар