“Тоза Қозоғистон”: 189 минг тонна чиқинди йиғилди, 2 миллион дарахт экилди

ASTANA. Kazinform — Экологик акцияда жами 2 миллионга яқин киши иштирок этди. Батафсил маълумотни Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нисанбаев маълум қилди.

Зелёный тренд: Кокшетау поддержал акцию «Таза Қазақстан»
Фото: УВП Акмолинской области

“Жорий йилда мамлакатимизда “Тоза Қозоғистон” ташаббуси доирасида жами 573 та тадбир, жумладан, республика ва халқаро акциялар ўтказилди”, - деди Ерлан Нисанбаев Ҳукумат йиғилишида.

Тадбирлар натижасида:

  • 189 минг тонна чиқинди йиғилди;
  • 735 минг гектар майдон тозаланди;
  •  2 миллион тупдан ортиқ дарахт экилди.

“Экологик акцияда жами 2 миллионга яқин киши иштирок этди. Уларнинг 156 минг нафари кўнгиллилардир. “Тоза Қозоғистон” ташаббусида нафақат давлат органлари, балки жамоат ташкилотлари ҳам кенг иштирок этмоқда”, – дейди вазир.

Жумладан:

  • «Ауыл» партиясининг “Тоза 25 километр” акцияси;
  • Тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида 281 та эко-акция ўтказилди;
  • ERG компаниялар гуруҳи 3 миллион дона кўчат экди;
  • “Самруқ-Қазна” жамғармаси томонидан 137 минг туп кўчат экилди;
  • «Қазақмыс» корпорацияси Балқаш кўлини сақлаб қолиш учун 5 миллион доллар сармоя киритишга қарор қилди.

“Мамлакатимиз бўйлаб давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари ва жамоат ташкилотлари иштирокида эришилаётган салмоқли ютуқлар “Тоза Қозоғистон” ташаббуси умуммиллий ҳаракатга айланиб бораётганидан далолатдир”, — дейди экология вазири.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳукумат раҳбари ахлат ташлаганларга нисбатан жазони кучайтириш бўйича кўрсатма берган эди.

Сўнгги хабарлар