Тошкентга даволаниш учун бораётган болаларнинг 90 фоизи Қозоғистондан
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда болалар саломатлиги билан боғлиқ катта муаммо бор. Тошкентдаги клиникаларга даволаниш учун келган болаларнинг 90 фоизи Қозоғистондан. Бундай маълумотни Ўзбекистон шифокорлари эълон қилди. Охирги беш йил ичида Қозоғистонда аутизм билан касалланганлар сони беш баравар кўпайган. Уларнинг кўпчилиги Тошкентга даволанишга боради. Бунинг сабаби нимада? Бу ҳақда Jibek Joly телеканали хабарида айтилди.
Алматилик Алия Тағаева Қозоғистонда фарзандига даво топмай, чегарани кесиб ўтганлардан бири. У ҳар йили 8 ёшли қизини Тошкентга олиб боради. Мактаб ёшига етганида ҳам гапирмайдиган ўсмир даволаниш туфайли гапира бошлаган.
“Уч йилдан бери ўша Тошкентдан даволаниб келамиз. У ерда консультация арзон ва даволаниш ҳам бошқача. 10 кун ичида 10 та дори оламиз. Барча даволанишга таҳминан 250 минг тенге сарфланади”, – дейди алматилик Алия Тағаева.
Балнур Шамуратова эса Тошкентда даволанганидан кейин боласининг касаллиги кучайиб кетганини айтади. Оғир туғма хасталик билан курашаётган болада кўп миқдорда дори-дармонлар туфайли тутқаноқ бошланган.
“Афсуски, у ердан яхши натижа билан қайтмадик. Унга кунига беш марта укол қилади. Елка қисмидан иккитаси, сондан учтаси. Кейин 10 кун ичида 50 та укол қиламиз. Фарзандим бақириб, ўйғлаб, бошини деворга урадиган одат чиқарди”, – дейди Алмати шаҳрида яшовчи Балнур Шамуратова.
Боланинг азобланишига қарамай, шифокорлар унга бир неча йил кетма-кет даволанишга келишни маслаҳат беришган. Балнурнинг сўзларига кўра, Тошкентдаги клиникалар WhatsAppда гуруҳ ташкил қилиб, у ерда реклама қилади. Ижобий фикрларни қолдиради ва салбий фикрларни учириб ташлашадиганга ўхшайди.
“Ҳар 3 ойда келинг деди. Бола инъекцияларга қарам бўлиб қолди. Агар биз инъекцияни тўхтатсак, бола бошқарувсиз бўлиб қолади. Аслида, 500 киши келса ҳам, ҳаммага бир хил дори берилади. Масалан, уларнинг ташхиси бошқача. Буни бизнесга айлантирган”, – дейди Балнур Шамуратова.
Биз Тошкентдаги клиникалардан бирига мурожаат қилдик. Ўзбекистонлик невропатологнинг айтишича, беморларнинг 90 фоизи қозоғистолик болалар.
“Ҳар ўн кунда 160 нафар болани даволанишга қабул қиламиз. Уларнинг 90 фоизи қозоғистонликлардир. Худди шу нарса бошқа аутизм клиникалари учун ҳам амал қилади. Шахсан мен ҳар бир болага масъулият билан қарайман. Бироқ Тошкентдами, Қозоғистондами, фақат тиббиётда бизнесни кўрадиганлар борлиги ҳеч кимга сир эмас. Умуман олганда, аутизм билан оғриган болаларни фақат дори воситалари билан даволаш тўғри эмас”, – дейди тошкентлик невропатолог Зоҳиджон Исмоилов.
Кўп йиллар давомида аутизмли болалар билан ишлаган Айсулу Қуат эса инъекция билан даволашга мутлақо қарши. Айтишларича, бундай муолажадан кейин касаллик кучайиб, эпилепсияга айланади.
“Диагностика ўтказишда биринчи навбатда “Тошкентда бўлганмисиз?” деб сўраяпман. Аслида, бу боланинг ташқи кўринишидан кўринади. Чунки Тошкентдаги укол болани бутунлай тинчлантиради. У ўз бахтини ҳам, қайғусини ҳам кўрсата олмайди”, – дейди дефектолог Айсулу Қуат.
Охирги 5 йил ичида мамлакатда аутизмли болалар сони 5 баробар ошди. Аутизм ташхиси қўйилган болага давлат ойига 130 минг тенге нафақа тўлайди. Бола реабилитация марказларига бепул мурожаат қилиши мумкин. Аммо мамлакатда бундай жойлар кам. Фақат 13 та муассаса ишламоқда. Касалликни эрта аниқлаш ҳам ўрнатилмаган.
“Камчиликлар бор деб айта олмайман. У клиник тавсифга мувофиқ амалга оширилади. Ҳар бир шифохона ёнида диагностика марказларимиз мавжуд. 2019 йилда 5000 нафар бола рўйхатга олинган бўлса, 2019 йилда 11300 нафар бола рўйхатга олинган. Стационар ва амбулатор шароитда барча муолажалар бепул амалга оширилади”, – дейди Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги оналик ва болани муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Майра Бейсен.
Қозоғистонда аутизм дори воситалари билан даволанмайди. Дунёнинг етакчи олимлари ҳалигача бу касалликнинг давосини топмаганлар. Ҳозирча болага ёрдам беришнинг ягона йўли уни психо-коррекция марказларига олиб боришдир. Яъни, логопед ва дефектолог каби мутахассисларга мурожаат қилиш, мулоқотни тузатиш ва уни жамиятга мослаштириш. Хорижий клиникалар эса “аутизмни тўлиқ даволаймиз” деб умид бағишлайди. Фарзандига даво излаган ота-оналар бунга ишониб кетишади. Фарзанди учун ҳамма нарсани қилади...