18:35, 15 Май 2023 | GMT +5
Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида махсус-тактик ўқувлар бошланди
TASHKENT. Kazinform - Тошкент ҳарбий округи «Ангрен» дала ўқув майдонида Ўзбекистон ва Қозоғистон Қуролли Кучлари бўлинмалари ҳамкорлигидаги «Қалқон – 2023» махсус-тактик ўқувларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform Mudofaa.uzга таяниб хабар беради.
![None None](/static/img/plug.webp)
Тадбирда Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони полковник Зокир Сайфуддинов сўзга чиқиб, икки давлат ўртасида ҳарбий соҳада яқин ҳамкорликнинг ўрнатилиши Марказий Осиё минтақасидаги хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Мазкур ҳамкорликдаги ўқув машғулотлари Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий хизматчилари учун ўзаро тажриба алмашиш, энг муҳими, ҳамжиҳатлик ва дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.