Тошкентда Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон темир йўли қурилиши лойиҳасини мувофиқлаштириш идораси очилди

None
Фото: UzA
TASHKENT. UzA-Kazinform – 12 май куни Тошкентда Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон темир йўл линияси қурилиши лойиҳасини мувофиқлаштириш идорасининг очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили И.Иргашев, Транспорт вазири И.Маҳкамов, Инвестициялар, саноат ва савдо вазири маслаҳатчиси А.Кашимов, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти раисининг ўринбосари А.Камолов, Покистон элчиси А.Фарук, Афғонистон элчиси А.Илмий, Афғонистон темир йўллари бошқаруви раиси Б.Шарофат иштирок этди.

Лойиҳа офисини очишдан мақсад – лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш ва лойиҳани амалда амалга оширишни тезлаштириш бўйича қўшма чора-тадбирларни мувофиқлаштиришдан иборат.

Сўнгги хабарлар