15:38, 18 Декабрь 2024 | GMT +5
Тошкентда Янги йил байрамига тайёргарлик бошланди
TASHKENT. Kazinform - Бу йил Янги йил байрамининг асосий тадбирлари Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси қаршисида ташкил этилади, деб ёзади ЎзА.

Айни пайтда байрамни юқори савияда ўтказиш, ташриф буюрувчиларга ўзгача кайфият бағишлаш учун қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
Майдонга бош арча ўрнатилиб, турли ўйинчоқлар, ранг-баранг чироқлар билан безатилган. Байрам ўтказиладиган майдон ўзига хос тарзда безатилган бўлиб, янги йил байрамига тўла кўринишга келтирилмоқда.
Бундан ташқари, байрам дастурлари, театрлаштирилган томошалар, янги йил ярмаркалари учун махсус жойлар тайёрланмоқда.
Бу ерда байрам тадбирлари 25 декабрдан 10 январгача давом этади.