Тошкентда UzTextile Expo 2022 халқаро кўргазмаси очилди

TASHKENT.UZA. Kazinform – Тошкентдаги «Анҳор» истироҳат боғида UzTextile Expo 2022 тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати халқаро кўргазмаси очилди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
None
None

Кўргазманинг очилишида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва бошқалар ушбу кўргазма тўқимачилик, тикув-трикотаж ва уларни ишлаб чиқариш намуналари билан яқиндан таништиришга хизмат қилишини қайд этди.

Таъкидлашича, Ўзбекистонда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати жадал суръатлар билан ривожланмоқда. Бунда давлат томонидан яратилаётган кенг имкониятлар, бунинг самарасида маҳалий корхоналари нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам муносиб ўрин эгаллаётгани муҳим омил бўлмоқда.

2021 йилда 1 минг 250 та корхона қиймати 3 миллиард доллардан ортиқ маҳсулот экспорт қилган бўлса, Ўзбекистон шу йили GSP+ имтиёзли дастурининг бенефициари мақомини қўлга киритди. Бу имконият эса тўқимачилик маҳсулотларини Буюк Британия ва бошқа Европа бозорларига экспорт қилиш бўйича қатор имтиёзларга эга бўлганидан далолатдир.

Халқаро кўргазмада дунёнинг 9 давлатидан 120 дан ортиқ компания, жумладан, 90 маҳаллий корхона иштирок этмоқда. Маҳаллий корхоналарнинг 40 фоизи ушбу кўргазмада биринчи марта ўз маҳсулот ва хизматларини таклиф қилмоқда.

Кўргазманинг хорижий қатнашувчиларига келсак, улар мини ва жамоавий стендлар билан қатнашмоқда. Туркия, Беларусь, Ҳиндистон, Тожикистон ва бошқа мамлакатлар корхоналари тўқимачилик саноати учун матолар, тўқимачилик аксессуарлари, ип-калава, кимёвий моддалар, бўёқлар каби маҳсулотларини намойиш этаётир.

Сўнгги хабарлар