Тошкентда «Турк дунёси талабалар театр фестивали» бўлиб ўтди

None
Фото: ЎР Маданият ва туризм вазирилиги
TASHKENT. Kazinform - Куни кеча, Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида «Турк дунёси талабалар театр фестивали»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform yuz.uzга таяниб.

Тадбирда ЎР Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков ҳамда ТУРКСОЙ ташкилотининг бош котиби Султан Раев иштирок этди.

Шунингдек, фестивалда фахрли меҳмонлар сафида йирик театршунос олимлар, санъат ва маданият таълимига ихтисослашган университетлар ректорлари ҳамда Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Озарбайжон ва Туркия республикаларидан талаба-ёшлар ташриф буюрди.



Сўнгги хабарлар
telegram