Тошкентда охирги 50 йилдаги энг совуқ ҳаво ҳарорати қайд этилди

None
TASHKENT. UzA-Kazinform – 13 январ куни Тошкентда -19,8 даража совуқ қайд этилди. Бу Ўзбекистон пойтахтида сўнгги ярим асрдаги энг совуқ ҳаво ҳарорати, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

«Ўзгидромет» ахборот хизмати маълумотларига кўра, аввалроқ 2007-2008 йилларнинг қиш ойларида Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати -17,4 даражагача тушган. Ҳозирги совуқ антициклон 2008 йил қиш антициклонидан кучлироқ.

Республикада энг паст ҳарорат Қорақалпоғистонда қайд этилган, яъни ўтган асрнинг 70 йилларида -40 даражагача тушган.

Сўнгги хабарлар
telegram