12:37, 19 Ноябрь 2021 | GMT +5
Тошкентда оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади
NUR-SULTAN. Kazinform – Декабр ойи бошида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бошланади. Бу ҳақда Kazinform Olympic.kzга асосланиб хабар беради.
Жаҳон чемпионатига бир ойдан камроқ вақт қолди - у 7 декабрда бошланади. Тошкентда бўлиб ўтади. Аввалроқ Халқаро федерация жаҳон чемпионатини Ўзбекистон пойтахтида ўтказишга қарор қилганди.
Қозоғистон термасининг таркиби ҳозирча номаълум. Аммо уни шакллантиришда Талдиқўрғонда бўлиб ўтган сўнгги миллий чемпионат натижалари ҳам инобатга олинса керак. Яна шуни таъкидлаш жоизки, олтин медалларнинг аксарияти ёш оғир атлетикачиларга тўғри келди.
Жаҳон чемпионати 17 декабр куни якунланади.