Тошкентда каратэ бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади

TASHKENT. Kazinform - Жорий йилнинг 16-20 декабрь кунлари Тошкентда каратэ WKF бўйича навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
None

Осиёнинг етакчи каратэчилари қатнашиши кутилаётган мазкур чемпионатнинг расмий тадбирларида бир қатор халқаро спорт ташкилотларининг раҳбарлари иштирок этади.

«Кеча Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов ва Ўзбекистон каратэ федерацияси раиси Рашид Толипов Бутунжаҳон каратэ федерацияси президенти Антонио Эспинос ҳамда Осиё каратэ федерацияси президенти Носир Абдулраззоқни қаршилади», - дейилади агентлик хабарида.

Тошкент татамиларида кечадиган чемпионатда медаллар учун кураш олиб борадиган жамоаларнинг Ўзбекистонга келиши бугундан бошланиши хабар қилинмоқда.

Маълум қилинишича, Тошкентда ушбу чемпионат мусобақалари бошланиши олдидан Бутунжаҳон каратэ федерацияси ҳакамлар қўмитаси раҳбари Хавьер Эскаланте томонидан семинар ўтказилмоқда. Унда 30 дан зиёд давлатнинг 400 нафар атрофидаги каратэ мутахассислари қатнашмоқда.

Фото: UzA

Сўнгги хабарлар