Тошкентда халқаро инвестиция форуми бошланди

None
None
TASHKENT. UzA- Kazinform – Пойтахтдаги Халқаро конгресслар марказида Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Форумда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, ялпи мажлисда сўзга чиқди.

Форумда халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, 56 давлатдан 1500 га яқин йирик инвесторлар ва нуфузли меҳмонлар иштирок этмоқда. Хусусан, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банкининг президентлари, вазирлари, йирик корпорация ва компаниялари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Форум ялпи ва тармоқ йиғилишлари, давра суҳбатлари, тақдимотлар, брифинглар каби қатор тадбирларни ўз ичига олади.

Мазкур анжуман Ўзбекистон иқтисодиёти учун зарур бўлган истиқболли лойиҳалар тақдимоти учун майдон бўлади. Мамлакатдаги имкониятлар, хорижий инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар, жозибадор йўналишлар намойиш этилади.

Ҳукуматнинг устувор йўналишлари мамлакатни стратегик ривожлантириш, хусусий секторни рағбатлантириш, халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва бошқа йўналишлар бўйича белгиланади.

Сўнгги хабарлар
telegram