Тошкентда халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади

None
None
TASHKENT. UzA-Kazinform – 2022 йилнинг 24-26 март кунлари Тошкент шаҳрида илк маротаба Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур тадбир стратегик ташаббусларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш ва халқаро бизнес хамжамиятига Ўзбекистоннинг инвестициявий имкониятларини намойиш этиш учун янги майдон бўлади.

Тадбирга Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётган бозорига интеграциялашув жараёнларидан манфаатдор бўлган йирик хорижий инвестициялар, молия-иқтисодий ташкилотлар, корхоналар раҳбарлари ва вакиллари таклиф этилади.

Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун www.iift.uz сайтида рўйхатдан ўтиш мумкин.


Сўнгги хабарлар
telegram