Тошкентда FIFAнинг Марказий Осиё минтақавий офиси очилади

TASHKENT. Kazinform — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “2027-йилда 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ташкентте FIFA-ның Орталық Азия елдері бойынша аймақтық кеңсесі ашылады
Фото: fifa.com

Ҳужжатда Ўзбекистон ва Озарбайжонда U-20 Жаҳон чемпионатини юқори савияда ташкил этиш, Халқаро футбол федерацияси ва Осиё футбол конфедерациясининг нуфузли мусобақаларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар ўрин олган.

Ташкентте FIFA-ның Орталық Азия елдері бойынша аймақтық кеңсесі ашылады
Фото: Kazinform

Қарорга кўра, Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон футбол ассоциацияси биносида FIFAнинг Марказий Осиё бўйича минтақавий офиси очилади.

Уни ташкил этиш харажатлари асосан FIFA томонидан ажратиладиган маблағ ҳисобидан қопланади, қолган қисмини Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси қоплайди.

Эслатиб ўтамиз, 2027 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон биргаликда FIFA U-20 Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар