Тошкентда «Abaı Úıi» қозоқ маданий-ишбилармонлик уйи очилди

None
None
TASHKENT. Kazinform – «Отандастар» жамғармаси Бутунжаҳон қозоқлар ассоциацияси, Қозоғистон Республикаси Ахборот ва жамиятни ривожлантириш, Ташқи ишлар вазирликлари кўмаги билан онлайн шаклда Ташкентда «Abaı Úıi» қозоқ маданий ва ишбилармонлик уйининг тантанали очилиш маросимини ўтказди. Бу ҳақда Kazinform хабар беради.

«Тадбирда ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги миллатлараро муносабатларни ривожлантириш қўмитаси раисининг ўринбосари Еркин Уйсимбаев, ҚР Ташқи ишлар вазирлиги консуллик хизмати департаменти маслаҳатчиси Бауиржан Тоққулов, «Отандастар» жамғармасининг вице-президенти Мағауия Сарбасов, Ўзбекистондаги қозоқ маданий маркази раиси Серикбай Усенов, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Руслан Дуйсенов ва Ўзбекистондаги қозоқ ҳамжамияти вакиллари ва бошқалар иштирок этишди. Тадбир доирасида Қозоғистоннинг «Abaı Úıi» маданий ва ишбилармонлик уйининг очилиш маросими бўлиб ўтди ва маданий, бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ва Ўзбекистондаги қозоқлар ҳамжамиятининг таълим фаолияти муҳокама қилинди», - дея маълум қилди ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.



Тадбир давомида «Abaı Úıi» қозоқ маданий ва ишбилармонлик уйларининг қозоқ халқининг маданий меросини тарғиб қилиш ва оммалаштириш, чет элдаги ватандошлар билан ишбилармонлик ва гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш борасидаги мақсад ва вазифалари эълон қилинди.


Сўнгги хабарлар
telegram