Тошкентда 38-Халқаро информатика олимпиадаси бўлиб ўтади

TASHKENT. Kazinform - Бу йил 9-16 август кунлари Тошкент шаҳрида 38-Информатика бўйича халқаро олимпиада бўлиб ўтади. Шу муносабат билан Халқаро қўмита аъзолари Ўзбекистоннинг тайёргарликларини баҳолаш учун Тошкентга келди, деб ёзади ЎзА.

Тошкентда 38-Халқаро информатика олимпиадаси бўлиб ўтади
Фото: ЎзА

Қўмита аъзолари мусобақа ўтказиладиган Central Asian Expo Uzbekistan халқаро кўргазма марказига, олимпиада иштирокчилари жойлаштириладиган Янги Ўзбекистон ҳудудидаги 12 та меҳмонхона ва Конгресс-холл иншоотларига ташриф буюрдилар ва техник инфратузилма билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар.

Халқаро қўмита аъзолари Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигига ҳам ташриф буюрдилар ва мамлакатнинг IOI-2026 га тайёргарлик даражаси бўйича тақдим этилган ҳисобот билан танишдилар.

Учрашув давомида соҳада эришилган натижалар, шунингдек, хорижий IT компаниялари учун мамлакатда яратилган имкониятлар ҳақида маълумот берилди.

Сўнгги хабарлар