Тошкент вилоятида 109 нафар бола овқатдан заҳарланди

TASHKENT. Kazinform — Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ, Оққўрғон, Пискент ва Бўка туманларидаги боғчаларда болалар овқатдан заҳарланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

болалар боғчаси
Фото: Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Айни пайтда Қуйи Чирчиқ туманида 12 нафар, Оққўрғон туманида 97 нафар бола шифокорлар назоратида бўлиб, уларнинг саломатлиги барқарор.

Қайд қилинишича, 25 сентябр куни Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова, вазир ўринбосари Азизбек Турдиев мазкур ҳолатларни шахсан ўрганиш мақсадида Қуйи Чирчиқ, Оққўрғон, Пискент ва Бўка туманларидаги мактабгача таълим ташкилотларида бўлди. Ҳудудий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳаллий ҳокимлик масъуллари билан ҳамкорликда боғчаларнинг айни вақтдаги ҳолати, ошхоналардаги мавжуд шароитлар кўздан кечирилди. Боғча раҳбарлари, тарбиячилар билан мулоқот қилинди.

«Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда эҳтиёт чораси сифатида Пискент ва Бўка туманларидаги боғча тарбияланувчилари навбати билан шифокорлар назоратидан ўтказилмоқда. Ҳозиргача болалар соғлиғига жиддий хавф соладиган ҳолатлар аниқланмаган», дейилади хабарда.

Хабарга кўра, юзага келган ҳолат ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан назоратга олинган ва тергов жараёнлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 15 яшар қизга уйланган йигит ва уларга никоҳ ўқиган эркакка жиноят иши қўзғатилди.

Сўнгги хабарлар