“Тошкент-Москва” рейси дронлар туфайли Қозонга қўнишга мажбур бўлди

ТASHKENT. Кazinform — “Аэрофлот” авиакомпаниясининг “Тошкент-Москва” йўналиши бўйича SU1871 рейси Москва аэропортларига тунги дронлар ҳужуми туфайли Қозонга фавқулодда қўнишни амалга оширди, деб хабар беради Upl.uz.

билет
Фото: Осторожно, новости

Йўловчиларнинг айтишича, улар Қозонга қўнганидан кейин ҳеч қандай аниқ маълумот ва ёрдамсиз самолётда тўрт соатдан кўпроқ вақт ўтказган.

«Осторожно, новости» Telegram-каналининг SU1871 рейси йўловчиларига таяниб хабар беришича, самолёт Тошкентдан маҳаллий вақт билан соат 03:00 да ҳавога кўтарилган ва Москва аэропортлари устидаги ҳаво ҳудуди ёпилганлиги сабабли йўналишини ўзгартиришга мажбур бўлган. Самолёт Қозонга эрталаб соат 4:55 да қўнган пайтдан бошлаб йўловчилар самолётни тарк эта олмай, кейин нима қилиш кераклиги ҳақида хабар ололмадилар.

— Улар бизга овқат ҳам, нима қилишимиз ҳақида ҳам маълумот беришмади. Ҳаво ҳудуди ҳозир очиқ бўлса ҳам. Икки соат олдин улар бизни Қозонда самолётдан чиқармоқчи бўлганликлари ҳақида маълумот пайдо бўлди, кейин эса компания қарорини кутаётганимизни айтишди, — деди йўловчилар.

Кейинчалик маълум бўлишича, кейинги 12 соат ичида Москвага ҳеч қандай рейс режалаштирилмаган. Бундай узоқ кечикишга экипажнинг “парвоз сменаси”нинг алмашиши сабаб бўлди. Бундан ташқари, авиакомпания вакиллари Қозон аэропорти ҳаддан ташқари юклангани ва йўловчиларнинг тушишига рухсат бермаганини айтишди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда муштлашувдан кейин 11 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик.

 

Сўнгги хабарлар