Тошкент метрополитенининг 7-бекатида поездлар ҳаракати тўхтатилади

None
TASHKENT. Kazinform - Тошкент метрополитени ахборот хизматининг маълум қилишича, Тошкент метрополитени ер усти ҳалқа йўлининг II босқичидаги Қўйлиқдан Қурувчилар даҳасигача бўлган 5 та метро бекатида поездларнинг синов тариқасидаги ҳаракати ўз якунига етказилмоқда. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

«Янги бекатларни I босқичда барпо этилган бекатлар билан техник жиҳатдан ўзаро боғлаш мақсадида, жорий йилнинг 19 апрель санасида ер усти ҳалқа йўлининг 7-бекатида (Қўйлиқ) поездлар ҳаракати тўхтатилади», – дейилади хабарда.

19 апрель куни поездлар ҳаракати «Дўстлик-2» – «6-бекат» оралиғида ташкил этилади. Шунингдек, йўловчилар учун 6-бекатдан 7-бекатга қадар қўшимча автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади.

Фото: UzA


Сўнгги хабарлар
telegram