Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача нечта йўловчи ташилмоқда

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида Тошкент метрополитенида 70,2 млн йўловчи ташилган.

метро
Фото: ЎР Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 7,2 млн нафарга кўп.

2025 йилнинг январь-март ойларида Тошкент метрополитенида бир кунда ўртача 780 минг нафар йўловчилар ташилган бўлиб, 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12,6 %га ошган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг хориждан товар олиб киришига чекловлар кучайтирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар