«Тошкент Халқаро кинофестивали»да қайси давлатлар илк бор иштирок этади

None
TASHKENT. Kazinform - Жорий йил 29 сентябрдан 2 октябрга қадар Тошкент халқаро кинофестивали бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform yuz.uzга таяниб.

Мазкур фестивалда Австралия, Индонезия, Марокаш, Сенегал, Тунис, Черногория каби давлатлар илк бор иштирок этади.

Бундан ташқари, фестивалда Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Корея, АҚШ, Франция, Япония каби 40 га яқин давлат киноижодкорларидан таркиб топган делегациялар ҳам қатнашади.

Маълумот учун, фестивалга Украина, Қозоғистон, Исроил, Хорватия, Япония, Полша, Латвия, Чили, Корея, Эстония, Португалия, Сингапур, Россия ва бошқа 30 га яқин давлатлардан фильмлар келиб тушмоқда.


Сўнгги хабарлар