16:03, 17 Июль 2023 | GMT +6
«Тошкент – Астана – Тошкент» йўналишидаги парвозлар жадвали 8 августга қадар мажбурий ўзгартирилади
TASHKENT. Kazinform - Астана халқаро аэропортининг учиш-қўниш йўлагида таъмирлаш ишлари муносабати билан «Uzbekistan Airways»нинг Тошкент – Астана ва Астана – Тошкент йўналишлари бўйича парвозлар жадвалида мажбурий ўзгартириш бўлади, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
Бу ҳақда Миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2023 йил 8 августга қадар «Тошкент – Астана – Тошкент» йўналишида қатновлар қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:
Душанба, сешанба, пайшанба ва шанба кунлари:
Тошкентдан учиш: 19:30 (Тошкент вақти билан)
Астанага етиб келиш: 22:30 (Астана вақти билан)
Астанадан учиш: 23:35 (Астана вақти билан)
Тошкентга етиб келиш: 00:35 (Тошкент вақти билан).
Жума кунлари эса:
Тошкентдан учиш: 06:55 (Тошкент вақти билан)
Астанага етиб келиш: 09:55 (Астана вақти билан)
Астанадан учиш: 11:00 (Астана вақти билан)
Тошкентга етиб келиш: 12:00 (Тошкент вақти билан).