Тошкент 6 май куни ООК Ижроия қўмита йиғилишига мезбонлик қилади

TASHKENT. Kazinform - Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 6 май куни мамлакатимиз пойтахти Тошкент Осиё олимпия кенгаши ижроия қўмитаси йиғилишига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
None
None

Ушбу нуфузли ООК анжуманида иштирок этиш учун Ўзбекистонга Осиё олимпия кенгаши раҳбари вазифасини бажарувчи Ража Рандхир Сингх етакчилигидаги делегация, Халқаро олимпия қўмитаси вакили Оливе Луис Ниамкей, ООК бош директори, Халқаро сузиш федерацияси (FINA) президенти Ҳусайн ал Мусаллам, ООК вице-президенти шаҳзода Абдулазиз бин Турки ал Файсал каби қатор мартабали меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда.

Илк бор Ўзбекистонда ўтаётган ООК ижроия қўмитаси дастуридан бир қатор масалалар ўрин олган бўлиб, унда асосан 129 кундан сўнг бошланадиган «Ханчжоу – 2022» ёзги Осиё ўйинларига сўнгги тайёргарлик ишлари, жорий йилнинг 20-28 декабрида ёшлар ўртасида бўладиган «Шантоу – 2021» III Осиё ўйинлари ҳамда ёшлар ўртасида «Тошкент – 2025» IV Осиё ўйинларига кўрилаётган тайёргарлик, уларда мавжуд ва кўзда тутилган спорт турлари дастури каби қатор мавзулар атрофлича муҳокама этилиши ва зарур қарорлар қабул қилиниши белгиланган.

Сўнгги хабарлар