Толибон аёлларни ҳибсга ола бошлади

ASTANA. Kazinform – Афғонистондаги “Толибон” вақтинчалик ҳукумати либос кийиш қоидаларини бузган аёл ва қизларни ҳибсга ола бошлади. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

Тәліптер әйелдерді қамауға ала бастады
Фото: Euronews

БМТнинг Афғонистондаги миссияси 16-19 июль кунлари Кобул шаҳрида ҳижоб ёки исломий рўмол талабларига риоя қилмаган “кўплаб” аёл ва қизларнинг ҳибсга олинганидан ташвиш билдирган. Бироқ ушланганларнинг аниқ сони, ёши ёки қаерда сақланаётгани тўғрисида маълумот берилмаган.

“Бу чора-тадбирлар аёллар ва қизларни янада жамиятдан ажратиш, жамоат орасида қўрқув муҳитини яратиш ҳамда халқ ишончини йўқотишга қаратилган”, – дейилади ташкилот баёнотида.

БМТ миссияси “Толибон” ҳукуматини аёллар ва қизларнинг инсон ҳуқуқлари ҳамда асосий эркинликларини чекловчи “сиёсат ва амалиётлардан”, жумладан 6-синфдан кейин таълим олишга қўйилган тақиқдан воз кечишга чақирди.

Маълумот учун: 2022 йил май ойида “Толибон” аёлларга фақат кўзлари кўриниб турадиган парранжа (ниқоб) кийиш тўғрисида фармон чиқарган. Унга кўра, аёллар тўлиқ ёпинчиқда юришлари шарт.

2024 йилнинг январь ойида эса вақтинчалик ҳукуматнинг Виждон ва одоб-ахлоқ вазирлиги Кобулда “ҳижобни нотўғри кийгани учун” аёлларни ҳибсга олинганини маълум қилган эди. Вазирлик матбуот котиби Абдул Ғаффор Фаруқ ушланган аёллар сони ҳақида маълумот бермаган.

Сўнгги хабарлар