Толибон Афғонистондаги урушни тўхтатиш шартларини маълум қилди

KABUL. Kazinform - Афғонистон ҳукумати ва Толибон ўртасида музокаралар ўтказилди. Толибон Афғонистон қамоқхоналаридаги 7000 тарафдорини қўйиб юборса, уч ойга ўт очишни тўхтатишини айтди, деб хабар беради Kazinform The National News га асосланиб.
None
None

Ушбу таклифни пайшанба куни бўлиб ўтган музокараларда қатнашган Афғонистон ҳукуматининг вакили Надер Надери эълон қилди.

«Бу - катта шарт», - деди Надери. Унинг сўзларига кўра, қўзғолончилар Толибон раҳбарини БМТнинг қора рўйхатидан чиқарилишини ҳам талаб қилишган.

Айни пайтда, толиблар Афғонистон провинцияларига бостириб кириб, йирик йўллар бўйидаги шаҳарларни, шунингдек савдо учун муҳим бўлган чегара ўтиш жойларини эгаллаб олишмоқда. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, улар 13 июл куни Покистон билан чегарадаги Спин-Болдак-Чаман чегара пунктини эгаллаб олишган.

Бироқ, Кобул расмийлари пайшанба куни ҳукумат кучлари толиблар назорати остидаги Спин-Болдак-Чаман устидан назоратни қайта қўлга киритганлигини айтди, деб хабар бермоқда Reyters.

Қандаҳор провинцияси мулозими огоҳлантиришича, ушбу ҳудудда толиблар жангарилари афғон хавфсизлик кучларидан кўпроқ.

Толибон вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид Афғонистон ҳукумати чегара пункти устидан назоратни қайтариб олганлиги ҳақидаги хабарларни рад этди.

«Бу Кобул маъмуриятининг ташвиқоти ва асоссиз баёноти», - деди у. Унинг сўзларига кўра, толиблар чегара пунктини ҳанузгача сақлаб келмоқдалар.

Айни пайтда БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий Комиссари Афғонистонда яқинлашиб келаётган гуманитар инқироз ҳақида огоҳлантирди. Бу, ўз навбатида, қочқинларнинг қўшни мамлакатларга оммавий равишда чиқиб кетишига олиб келиши мумкин.

Ҳозирда Қатарда Афғонистон ҳукумати ва Толибон ўртасида ўт очишни тўхтатиш учун дипломатик ҳаракатлар олиб борилмоқда. Бугун Афғонистон президенти Ашраф Ғани минтақадаги раҳбарлар билан C5 + 1 Марказий Осиё-АҚШ учрашувида Тошкентда учрашади.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистондаги вазият янада оғирлашди ва Афғон қўшинлари Ўзбекистон ва Тожикистонга ўтиб кетишди. Толибон Афғонистоннинг катта қисмини эгаллаб олди. Шунингдек, Тожикистон Афғонистон билан чегарасини мустаҳкамлаш учун 20 минг аскар юборишни режалаштирмоқда. Толиблардан қочган бир гуруҳ афғонистонликлар Тожикистон чегарасини кесиб ўтдилар.

Сўнгги хабарлар