Токио Олимпиадасидаги Қозоғистон терма жамоаси байроқдорлари аниқланди
Терма жамоа байроқдорлари номзодлари Қозоғистон МОҚ Атлетлар комиссияси томонидан таклиф қилинган.
«Тарихий Токио Олимпия ўйинларига оз вақт қолди. Қозоғистон Токиога энг яхши спортчиларини юборишга тайёрланмоқда. Энг муносиблари танланади. Қозоғистон байроғини Олимпиаданинг очилиш маросимида айнан Ольга Рипакова олиб юришидан жуда хурсандман, чунки Ольганинг шарафига Қозоғистон байроғи олдинги Олимпиада ўйинларида бир неча бор кўтарилган. Қамшибек Қонқабаев - Қозоғистон спорти кучи ва маҳоратининг тимсоли, анъанавий равишда олимпия рингида ўзига хос масъулиятни ўз зиммасига олган бокс жамоаси сардори. Иккала байроқдор ҳам ҳақиқий етакчидир, болалар ва ёшлар учун намунадир. Уларга ва бутун олимпия жамоасига спортда омад тилайман», - деди Қозоғистон МОҚ раҳбари Тимур Кулибаев.
Ольга Рипакова учун ушбу Олимпиада унинг фаолиятидаги тўртинчиси бўлади. У уч ҳатлаб сакраш бўйича 2008 йилда Пекинда кумуш, 2012 йилда Лондонда олтин, 2016 йилда Риода бронза медалини қўлга киритди.
Қамшибек Қонқабаев - бокс бўйича Қозоғистон эркаклар терма жамоаси сардори. У ҳарбийлар ўртасида 2014 йилги Жаҳон чемпиони, Осиё чемпионатида ва икки марта Жаҳон чемпионатида, 2017 ва 2019 йилларда кумуш медални қўлга киритган. 29 ёшли қизилўдалик боксчи учун Токио ўйинлари биринчи Олимпиададир.