Тоқаев ва Путин кенгайтирилган таркибда музокара ўтказди
МОSKVA. Кazinform — Қасим-Жомарт Тоқаев ва Владимир Путин икки мамлакат делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
“Учрашув чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва гуманитар ҳамкорликка оид кенг кўламли масалалар кўриб чиқилди”, — дейилади хабарда.

Шуни таъкидлаш керакки, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Москвага давлат ташрифи билан борган.
Ташриф давомида Қозоғистон ва Россия президентлари норасмий учрашув ўтказдилар.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Владимир Путин ўртасидаги норасмий фикр алмашинуви кечки овқатда давом этди.
Президент «Номаълум аскар қабри»га гулчамбар қўйди ва Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси билан учрашди.