13:40, 11 Ноябрь 2022 | GMT +5
Тоқаев Туркий давлатлар ташкилотининг Рақамлаштириш марказини ташкил этишни таклиф қилди
SAMARQAND. Kazinform – Қозоғистон Президентининг сўзларига кўра, Туркия давлатларининг ІТ соҳасидаги алоқаларини жонлантириш зарур. Бу ҳақда Қасим-Жомарт Тоқаев Самарқандда бўлиб ўтаётган саммитда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
«Сўнгги пайтларда геосиёсий вазият туфайли давлатлар бир-биридан технологик жиҳатдан яккаланиб қолмоқда. Туркий давлатлар учун ІТ соҳасига янгича ёндашувларни ишлаб чиқиш айниқса муҳимдир. Бу бизнинг рақамли ривожланишимизга йўл очади. Яқинда Астана шаҳрида «Digital Bridge» деб номланган халқаро тадбир бўлиб ўтди. У ерда ІТ соҳасида фаолият юритаётган ижодкор ёшларимиз йиғилиб, ўз ташаббуслари, илғор ғояларини тақдим этишди. Шунингдек, давлатларимизнинг хаблари ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди»
, - деди Давлат раҳбари.
Шу билан бирга, у Астана хаби халқаро технопарки негизида Туркий давлатлар ташкилотининг Рақамлаштириш марказини ташкил этишни таклиф қилди.
«Ушбу тузилма савдо, транспорт, сув ресурслари, ахборот хавфсизлиги ва бошқа соҳалар учун зарур рақамли ечимларни ишлаб чиқиш имконини беради. Бунга эришиш учун Туркий давлатларнинг венчур фондини яратиш зарур, деб ҳисоблайман. Бу муҳим стартап-лойиҳаларга сармоя жалб қилиш учун йўл очади»
, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Фото: t.me/KZgovernment