Тоқаев Сербия мудофаа саноати маҳсулотлари кўргазмасига ташриф буюрди
BELGRADE. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Сербия Президенти Александр Вучич билан биргаликда Белград яқинидаги «Батайница» аэродромидаги ҳарбий-саноат комплекси корхоналари кўргазмасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Сербия ҳарбий маҳсулотлар экспорти бўйича минтақавий етакчи ҳисобланади.
Ҳозир Сербия мудофаа саноати маҳсулотлари дунёнинг 70 та давлатига, жумладан БАА, Саудия Арабистони, АҚШ, Болгария, Индонезияга етказиб берилмоқда.
Кўргазмада қуруқликдаги армиянинг жанговар машиналари, сербия қуроллари билан жиҳозланган вертолётлар, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, ўқотар қуроллар, артиллерия ва бошқа ўқ-дорилар, мина ва миномётлар намуналари тақдим этилган.
Сербиянинг бу борадаги бой тажрибаси Қозоғистон мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари Сербия бош вазири билан учрашган эди.
Бундан ташқари, ҚР Президентининг Сербияга расмий ташрифи доирасида 10 та ҳужжат имзолангани хабар қилинганди.