19:05, 19 Ноябрь 2024 | GMT +5
ҚР Президентининг Сербияга расмий ташрифи доирасида 10 та ҳужжат имзоланди
ASTANA. Kazinform – Музокаралар якунида давлат раҳбарлари иштирокида имзоланган ҳужжатлар алмашинуви маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Қозоғистон Президентининг Сербияга расмий ташрифи доирасида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
- Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Сербия Республикаси Ҳукумати ўртасида шахсларни реадмиссия қилиш тўғрисидаги битим;
- Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Сербия Республикаси Ҳукумати ўртасида мудофаа соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
- Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги ва Сербия Республикаси Таълим вазирлиги ўртасида таълим соҳасида ўзаро англашув тўғрисидаги меморандум;
- Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ва Сербия Республикаси Меҳнат, бандлик, фахрийлар ишлари ва ижтимоий масалалар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;
- Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Сербия Республикаси Туризм ва ёшлар вазирлиги ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;
- Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги ва Сербия Республикаси Статистика бошқармаси ўртасида ўзаро савдода статистик маълумотлар алмашинуви соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги баённома;
- Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги ва Сербия Республикаси Фан, технологик ривожланиш ва инновациялар вазирлиги ўртасида космик фаолият соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;
- Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги ва Сербия Республикаси Ахборот ва телекоммуникациялар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;
- Қозоғистон Республикаси Миллий академик кутубхонаси ва Сербия Республикаси Миллий кутубхонаси ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми;
- Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қозоғистон Стратегик тадқиқотлар институти ва Сербия Республикаси Халқаро сиёсат ва иқтисодиёт институти ўртасида ўзаро англашув меморандуми.