Тоқаев сайловдан кейинги илк ташрифини Россиядан бошлаш аҳамиятига изоҳ берди

None
ASTANA. Кazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Федерациясига ташрифи аҳамияти ҳақида гапирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Аввало, Президент лавозимига қайта сайланганим муносабати билан шахсий табрикларингиз учун миннатдорлик билдираман. Бу воқеадан кейин биринчи хорижий сафарим Россия Федерациясига бўлди. Бу ташриф ўзининг чуқур сиёсий ва маълум бир рамзий маъносига эга», - деди Президент Қозоғистон-Россия музокаралари чоғида.

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди.

«Бу йил биз дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонладик. Бугун биз ушбу тарихий санага бағишланган декларацияни имзолаймиз. Россия Федерацияси Қозоғистон учун асосий стратегик ҳамкор бўлган ва шундай бўлиб қолади. Бизни турли соҳаларда чуқур илдиз отган ўзаро муносабатлар боғлаб туради», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Эслатиб ўтамиз, музокаралар олдидан Давлат раҳбари видеоконференция форматида Россия ҳудудлараро ҳамкорлик форумининг ХVIII умумий йиғилишида иштирок этган эди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар