Тоқаев: Мен Владимир Путинга Украинадаги вазият бўйича музокаралар йўли билан келишувга эришиш жуда муҳимлигини айтдим

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путин билан кечаги суҳбатга изоҳ берди, деб хабар беради Кazinform.

«Мен Президент Владимир Путин билан савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ҳақида гаплашдим. Мен Украинадаги вазият бўйича музокаралар йўли билан келишувга эришиш жуда муҳимлигини айтдим», — деб ёзди Президент Тwitter да.

Эслатиб ўтамиз, кеча Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Икки Давлат раҳбарлари икки мамлакатдаги иқтисодий вазият ва савдо-иқтисодий соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.


Сўнгги хабарлар