Тоқаев: Глобаллашув шароитида Марказий Осиё давлатларининг бирлиги муҳим
ASTANA. Kazinform - Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Астанадаги учрашуви минтақа давлатлари тараққиётида янги босқичнинг бошланиши бўлиши мумкин. Бу ҳақда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Egemen Qazaqstan газетасида чоп этилган мақоласида айтиб ўтди.
“Бунгача Душанбеда бўлиб ўтган саммит яна бир бор исботлаб бердики, бешта давлатнинг ўзларининг “умумий яшаш жойи”ни ўзгартириш борасидаги саъй-ҳаракатлари Марказий Осиёнинг ривожланган ва гўзал минтақага айланишига кучли туртки беради. Шу билан бирга, Астанадаги учрашув минтақа давлатларини яқин беш йилликда (2024-2028) ривожлантириш учун янги даврнинг бошланиши бўлиши керак”, - деди Давлат раҳбари.
Президент Марказий Осиёни цивилизациянинг ноёб ҳудуди сифатида сақлаб қолиш учун унинг мамлакатлари бирлиги мустаҳкам бўлиши кераклигини таъкидлади.
“Ҳозирги глобаллашув шароитида Марказий Осиё давлатларининг минтақалараро интеграциялашуви уни цивилизациянинг алоҳида ҳудуди сифатида сақлаб қолиш учун ҳам, минтақани ягона бирлик сифатида барқарорлаштириш учун ҳам жуда муҳим. Мамлакатларимиз ва халқларимиз умумий тарих ва маданиятга эга экан, бешта давлат бир-бирини тўлдиради. Бу бизни бирлаштирувчи асосий куч бўлиши керак. Буюк ал-Фаробий: “Инсонлар бахтга эришишда бир-бирларига ёрдам бера олсалар, бутун ер юзи эзгуликка тўлади”, деган эди. Тараққиётнинг янги босқичида олдимизда ушбу минтақа ва унда яшовчи халқлар тақдирини ҳал қиладиган бир қатор муҳим мақсад ва вазифалар турибди”, - деб ёзади Қасим-Жомарт Тоқаев.