Тоқаев: БРИКС глобал тортишиш марказига айланди
KAZAN. Kazinform – БРИКС глобал тортишиш марказига айланди. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев БРИКС XVI саммити ялпи мажлисининг «БРИКС+»/«аутрич» форматидаги мажлисида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 22-24 октябрь кунлари Қозон шаҳрида БРИКСга аъзо давлатлар саммити бўлиб ўтмоқда. Тадбирга бир қатор давлат раҳбарлари ташриф буюришди. Улар орасида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, Жанубий Африка Республикаси президенти Матамела Сирил Рамафоса, Эфиопия бош вазири Абий Аҳмад, Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Хитой раҳбари Си Цзиньпин, Туркия президенти Режеп Таййиб Эрдоған бор.
23 октябрь куни “Қозон ЭКСПО” майдонида БРИКС саммитининг кенгайтирилган йиғилиши ва саммит иштирокчиларининг кичик йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Россия президенти Владимир Путин БРИКС бўйича ҳамкор давлатлар рўйхатини тузиш ва уни якуний декларацияга киритишни таклиф қилди. Шунингдек, у 30 дан ортиқ давлат БРИКСга қўшилишдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан БРИКСга аъзо давлатлар раҳбарларининг ХVI саммитида иштирок этиш учун Қозон шаҳрига борди.
Давлат раҳбари БРИКС саммити иштирокчилари билан қатор учрашувлар ўтказди.
Қозоғистон Республикаси Президенти ва БРИКС+ саммитининг бошқа иштирокчилари биргаликда суратга тушишди.