ҚР Президенти БРИКС саммити иштирокчилари билан қатор учрашувлар ўтказди
ASTANA. Kazinform – Бу ҳақда бугун Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Миср Президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сиси, Лаос Президенти Тхонглун Сисулит, Конго Президенти Дени Сассу-Нгессо ва Вьетнам Бош вазири Фам Минь Чинь билан учрашди ва суҳбатлашди.
Аввалроқ Қасим-Жомарт Тоқаев БРИКСнинг XVI саммити бўлиб ўтаётган “Қозон Экспо” халқаро кўргазма марказига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
Қасим-Жомарт Тоқаевни Россия Президенти Владимир Путин кутиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан БРИКСга аъзо давлатлар раҳбарларининг XVI саммитида иштирок этиш учун Қозон шаҳрига хизмат сафари билан борган эди.
Ташриф доирасида Қозоғистон президенти икки томонлама учрашувлар ўтказади ва БРИКСнинг «аутрич»/«БРИКС+» форматидаги ялпи мажлисида нутқ сўзлайди.