Тимур Пўлатов: Адабиёт ҳақиқий китобхонлар даврасига қайтади
- Буюк ёзувчи ва шоирларнинг даври бўлган. Чингиз Айтматов, Расул Ҳамзатов, Қайсин Қулиев, Мустай Карим, Давид Кугултиновлар бутун дунёга машҳур эдилар. Ўлжас Сулаймонов, Мухтор Шаханов, Тимур Зулфиқоров, Гулрухсор Сафиева сингари юлдузлар оз қолди. Афтидан, сизнинг авлоддан кейин адабиётда бунчалик қудратли авлод бўлмади. Сизнингча, бунинг сабаби нима?
- Сиз номларини келтириб ўтган адиблар ва улар эмас, балки улар ҳам ўзларининг аслиятларида моддий қаршилик даврида - сюжетда, ёзув услубида, ўзларининг ўзига хослиги ва бир-бирига ўхшамаслигини ифода этиш учун ишладилар – атроф-муҳитнинг қаршилиги ҳам партия адабиёт маъмуриятида, цзензурада ифодаланган. Бунга йшл қўймаслик ва уларнинг тан олинишини ўзгартирмасдан ижод қилиш учун ёзувчилар баъзан халқ ижодиёти, афсоналар, мифларни реализмнинг субъекти сифатида ишлатиб, турли хил мураккаб жанрларда ўзини намоён қилишнинг янги шаклларини топдилар, чунки бадиий ифодада ҳақиқатнинг ўзи жуда кўп маъноларга эга. Қисқаси, улар цензурадан қочиш учун ўзларини «Эзоп тили» билан ифода этдилар. Натижада, улар ўзларининг миллий адабиётларида янги сўзни айтдилар, бу уларни миллий даражага кўтарган. Биздан кейинги авлод учун энди ҳаётнинг кўплаб ҳодисаларига «тақиқ» йўқ, ҳақиқий адабиёт ижод азобидан туғилганда «юқоридан» бундай босим бўлмайди. Вақтнинг ўзи, даврнинг ўзи кичрайиб қолди, моҳиятини йўқотди. Ҳаёт ҳақида ёзиш замонавий адабиётнинг асосий оқимига айланди. Қанчалик ғалати туюлса ҳам, истеъдодли асарларнинг туғилиши учун, xoҳ aдабиётда бўлсин, xoҳ кино, xoҳ мусаввирликда, ижодкорлар нафақат ўзларининг ижод азобларини, балки атроф-муҳит қаршилигини ҳам енгишлари керак. Mен буни ўз тажрибамга ва «Совет» давридаги кўплаб ёзувчилар тажрибасига асосланиб тасдиқлайман.
- Билишимизча, илгари сиз қозоқ адиблари билан яхши муносабатда бўлгансиз. Ушбу дўстлик бугун ҳам давом этаяптими? Қозоқ адабиёти ҳақида нима дея оласиз?
- Қозоқ ёзувчиси ижоди билан биринчи ижодий алоқа ёшлик пайтимда Москвада 1965 йилда сценарийчилар ва режиссерларнинг олий курсида ўқиётганимда содир бўлган. Менинг бадиий раҳбарим, уруш иштирокчиси Василий Иванович Соловьев сценарий ёзишда тажриба сифатида Бауржан Момишулининг «Волоколамск тош йўли» китоби асосида бир нечта сценарий эпизодларини ёзишни таклиф қилди. Бир амаллаб, мен бу ишни бажардим, кейин биз қаҳрамонимизнинг ўзи - Москва яқинидаги жанглар иштирокчиси билан учрашдик, унинг қиёфаси менга жуда таъсир қилди... шунинг учун ярим асрдан кейин ҳам бу буюк қозоқнинг қиёфаси хотирамда қолган ...
Замонавий қозоқ ёзувчилари орасида Абдужамил Нурпеисов ижодини қадрлайман. У билан Москвада кўп марта учрашганман, Ғарбий Германияга ёзувчилар делегацияси таркибида бирга сайёҳат қилиб, немис китобхонлари олдида нутқ сўзлаганмиз. Доно ва виждонли дўст сифатида яхши эслайман.
Moсквадa Ёзувчилар уюшмаларининг халқаро ҳамжамиятида ишлаб юрган пайтимда Нурлан Оразалин билан учрашиб, адабиёт, хусусан ўша пайтда кўп миллатли адабиёт орасида энг зўрларидан бири бўлган қозоқ адабиёти ҳақида кўп суҳбатлашганмиз.
Ўтган асрнинг 90-йиллари бошларида бизнинг миллатлараро адабий алоқаларимиз деярли тўхтаганидан сўнг, афсуски, бизнинг бир-биримизга қизиқишимиз сусайди, оз таржима қиламиз ва ўқиймиз, кам учрашамиз. Аммо қозоқ aдабиётидa яратилган асарлар ҳанузгача туркий тиллар адабиётининг ёрқин намуналаридан биридир.
- Постсовет давлатлари адабиётининг ютуқлари ва камчиликлари қандай?
- Ижодга маъмурий босим ва цензуранинг тазйиқи йўқлиги ютуғига ўхшайди, аммо энди бизни таъқиб қилаётган ёзувчилар авлодининг янги номларини таъкидлаш қийин, чунки «Бутуниттифоқ» билан жонли алоқа ва жаҳон адабиёти билан алоқалар тўхтади.
«Хоҳлаганингизча ёзиш» қоидаси шошма-шошарликка олиб келади, адабиётни янги шакл, услублар, жанрлар билан бойитишга имконият бермайди. Китобхон эса бошқа, ўша доно, фикрчан, ҳар саҳифадан завқ оладиган, чидамли эмасдир... Ҳаммаси интернетда мавжуд кўринади. Аммо китобхон дидини тарбиялайдиган, юксалтирадиган, ахлоқий ва маънавий жиҳатдан бойитадиган интернет эмас, балки китобдир. Кўпчиликка адабиёт, китоб ўлаётгандек туюлади. Аммo мен ишонаманки, адабиёт ўлмайди. Софокл, Гомер, Еврипид, Умар Хайём, Фирдавсий, Алишер Навоий, Низомий даврларида бўлгани каби қадимги ва ўрта асрларда, адабиётнинг ҳақиқий билимдонлари тарбияланган даврда бўлган ҳақиқий китобхонлар ва ҳақиқий санъат ихлосмандлари даврасига адабиёт қайтади. Қачонки, адабиёт тиражларда эмас, балки уни тушунган ва қадрлаганлар қалбида бир ҳовуч марваридга айланганда... Кўп жилдли ва қалин романларнинг даври ўтди деган ҳукм муболаға бўлиб чиқди. Муҳтарам китобхон кундан кунга кўп жилдли «Шоҳнома» эпоси, кўп саҳифали романлар ва шеърият дурдоналаридан завқланмоқда.
- Кейинги пайтда Қрим мавзуси сизнинг ижодингизда янги босқичга кўтарилди. Сизни ушбу мавзуга нима ундади?
- Мен ўз ватанидан бадарға қилинган Қрим аҳолиси мавзуси билан 1988 йилдан бери қизиқаман, чунки мен уларнинг Ўзбекистонда гувоҳи бўлган бегона юртдаги азоби ҳақида ёзган эдим. Цензурани четлаб ўтиб, мен ўша пайтдаги «Дружба народов» совет журналида, «Московские новости» газетасида қримликлар ҳақида мақолалар чоп этишга муваффақ бўлдим ва ўша пайтдан бошлаб бу мавзу, одамлар дарди, ватанидан адолатсиз маҳрум бўлганлар ҳақидаги воқеалар менинг ҳикоя ва романларимдан жой ола бошлади. Яқинда мен таниқли қрим-татар адиби, туркшунос олими, Чўқон Валихоновнинг шарқона асарлари билан таниш бўлган ва уни юқори баҳолаган Бакир Чўбонзода ҳақида «Қизил бўрон - тиконлар орқали юлдузларга» номли янги романимни тугатдим.
- Сизнингча, бугунги адабиёт қайси йўналишда ривожланиши керак?
- Бизнинг миллий адабиётимиз, менимча, социалистик реализм юкидан, инсон онгига оғирлик қиладиган, ҳозиги кунгача амалдаги ҳукуматни мадҳ этувчи ва узоқ тарихга кетган иллатлар ташвиқ этилган асарлардан узоқлашиши керак. Бизга жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарида - афсонавий реализм, модернизм, постмодернизм услубида яратилган жанр хилма-хиллиги етишмаяпти, бу менинг фикримча, бизнинг анъанавий шарқона маданиятимиз, менталитетимиз ва муносабатларимизга хосдир. Mен дунё ҳақида бундай тасаввурни ҳеч кимга тиқиштирмайман, фақат насрдаги изланишларимдан келиб чиқиб айтаяпман, холос.
- Раҳмат!
Суҳбатдош Бекобод Узоқов